Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

“Бу мусобақада ғолиб бўлиш ҳар бир шахматчининг орзусидир” — Жавоҳир Синдоров Номзодлар турниридаги иштироки ҳақида

Баҳо:
+ | -

2026 йилги FIDE Номзодлар турнири якунланди. Кеча, 16 апрель куни мусобақанинг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда хитойлик Жу Жинер (7,5 очко) бронза, Бибисора Ассубаева (8 очко) кумуш медални қўлга киритди. Ҳиндистонлик Ваишали Рамешбабу (8,5 очко) турнир ғолиби бўлди ва Жаҳон чемпионлиги учун хитойлик Жу Венжунга қарши баҳсда иштирок ҳуқуқини қўлга киритди.

Эркаклар иштирокидаги турнирда америкалик Фабиано Каруана (7,5 очко) бронза, нидерландиялик Аниш Гири (8,5 очко) эса кумуш медалга сазовор бўлди. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров мусобақа тарихида энг кўп ғалаба (6 та) ва энг юқори очкони (10 очко) қўлга киритган ҳолда турнир якунланишига бир тур қолганда чемпионликни қўлга киритди. Унинг шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.

“Мен жуда бахтиёрман. Бу мусобақада ғолиб бўлиш ҳар қандай шахматчининг орзусидир. Бу йўл жуда оғир бўлди. Биринчи навбатда давлатимизга, жамоамга, ҳомийлар ва мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдираман. Турнир жуда ажойиб ва эсда қоларли тарзда ўтди. Бу ерда биз истаган ҳамма нарса бор эди. Ташкилотчиларга ҳам фантастик муҳит учун ташаккур. Видео ўйинлар ва падл (теннисга ўхшаш спорт тури) ўйнашга ҳам вақт топилди. Келажакда шундай шароит яратилган ҳар қандай турнирда иштирок этган бўлардим”, деди Жавоҳир Синдоров тақдирлаш маросимидаги нутқида.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқоти акс этган видео намойиш этилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:54, 17.04.2026.
Ўқилди: 604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик