Кириш Регистрация

Неймарда «Милан» либоси борлиги маълум бўлди: уни ким совға қилган?

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик ҳужумчи Неймар Италиянинг «Милан» клуби билан алоқаси борлигини кўрсатди — маълум бўлишича, унда ушбу клубнинг либоси мавжуд.

Бу либос 2020/2021 йилги мавсум намунаси бўлиб, Неймар уни шахсан Златан Ибрагимовичдан олган. Бразилиялик футболчи ушбу либосни айнан қандай вазиятда қўлга киритгани ҳақида маълумот берилмаган. У Роналдо ва Роналдиньо каби аввалги бразилиялик юлдузлардан фарқли ўлароқ, Италия чемпионатида ҳеч қачон тўп сурмаган.

Агар Ибрагимович ўз вақтида «ПСЖ»да бироз узоқроқ қолганида, у ва Неймар бир клубда тўп суришлари мумкин эди. Аммо швед футболчиси у ердан 2016 йилда кетган, Неймар эса фақат кейинги йил — 2017 йилнинг ёзида Парижга келган.

Киритилди: 08:05, 17.04.2026.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик