Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Ювентус» собиқ дарвозабони фожиали ҳалок бўлди: Буффон жамоадоши билан хайрлашди

Баҳо:
+1 | -

«Ювентус»нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон собиқ жамоадоши Алекс Маннингернинг ЙТҲ (йўл-транспорт ҳодисаси) оқибатида вафот этганига ҳиссиётларга бой тарзда муносабат билдирди.

Австриялик собиқ футболчининг автомобили поезд билан тўқнашиб кетган, 48 ёшли Маннингер ушбу ҳалокатдан сўнг омон қолмаган.

Буффон ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қолдирган постида ушбу хабардан қаттиқ ларзага тушганини маълум қилди. Жанлуижи Маннингернинг оддий нарсалардан бахт излаганини, масалан, ўрмонни, балиқ овлашни ва ўз оиласини жуда яхши кўрганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Сен осмонда ҳам фарзандларинг ва рафиқангга ёрдам беришда давом этасан. Руҳинг тинч бўлсин», — дея ўз мактубини якунлаган италиялик афсона.

Алекс Маннингер 2008 йилдан 2012 йилгача «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган ва Жанлуижи Буффоннинг ўринбосари ҳисобланган.

Киритилди: 11:05, 17.04.2026.
Ўқилди: 1022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик