«Манчестер Юнайтед» Япония терма жамоаси ва «Лидс Юнайтед» ярим ҳимоячиси Ао Танакага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, «Лидс Юнайтед» 27 ёшли футболчи трансфери учун тахминан 17 миллион евро талаб қилиши мумкин. Ао Танаканинг ўзи эса келаси ёзда клубини ўзгартиришга тайёр.
Унинг трансфери учун курашда «Манчестер Юнайтед»га «Ньюкасл Юнайтед» ва «Эвертон» рақобатчи бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда Ао Танака барча мусобақаларда 26 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урган. Унинг «Лидс Юнайтед» билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Ао Танака Япония терма жамоаси сафида 37 та ўйин ўтказган.













