Кириш Регистрация

«Барселона» Ла Лига тўпурарларидан бирини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Мальорка» ҳужумчиси Ведат Мурики «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди. 31 ёшли футболчи ҳужум чизиғини кучайтириш учун «арзон» вариант сифатида кўрилмоқда. Журналист Том Андрёнинг маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» Мурикини «ишончли захира ўйинчиси» сифатида кўришмоқда.

Бўйи баланд форвард Ханс-Дитер Флик жамоасига ўйин услуби жиҳатидан ранг-баранглик қўшиши мумкин – ҳозирда Каталония грандида бундай типдаги футболчи мавжуд эмас. Transfermarkt портали Ведат Мурикининг қийматини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда. «Мальорка» етакчиси Ла Лиганинг жорий мавсумидаги тўпурарлар пойгасида 21 та гол билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва фақат Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппедан (23 та гол) ортда қолмоқда.

Киритилди: 11:01, 18.04.2026.
Ўқилди: 1321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик