«Челси» бош мураббийи Лиам Росеньор жароҳат олган вингер Жейми Байно-Гиттенснинг ҳолати ҳақида маълумот берди. 21 ёшли футболчи январь ойи охиридан бери майдонга тушгани йўқ. Унинг сафга қайтиш санаси ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
«Байно-Гиттенс мавсум якунига қадар майдонга тушадими? Мен бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Жейми яхши тикланмоқда, лекин мен унга босим ўтказишни истамайман. Худди шу гаплар Филип Йоргенсенга ҳам тегишли», — дея журналист Дом Смит Росеньорнинг сўзларини келтиради.
Жейми Байно-Гиттенс ўтган йилнинг ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «кўклар» сафига келиб қўшилган эди. Трансфер қиймати 55 миллион евродан кўпроқни ташкил қилган.













