Ҳафта давомида «Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Экитике жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот француз футболчисининг ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди.
«У ҳали жарроҳлик амалиётини ўтагани йўқ. Бу у учун жуда оғир дамлар, чунки у янги жамоага келган эди ва дарҳол ўз таъсирини ўтказа бошлаганди. Албатта, у қанчадан-қанча ўзгача лаҳзаларни ўтказиб юбориши ҳақида ўйлаб қоласан. Бироқ у бундай ҳолатни бошдан кечираётган биринчи ёки охирги футболчи эмас. Кўпчилик жароҳатдан сўнг янада кучлироқ бўлиб қайтган. Ишончим комилки, 10-15 йилдан кейин Экитике ҳатто ушбу жароҳат унга юқорироқ даражага чиқишга ёрдам берганини айтиши ҳам мумкин», — деди Слот журналистларга.













