Кириш Регистрация

АПЛ. «Борнмут» сафарда «Ньюкасл Юнайтед»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган учрашувда «Ньюкасл Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди. Беллашув мезбонлар учун омадсиз якунланиб, меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 32-дақиқада очилди — Маркус Таверньер меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Уильям Осула ҳисобни тенглаштирди. Уйин тақдири эса 85-дақиқада ҳал бўлди: Адриен Трюффер ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ушбу натижадан сўнг «Ньюкасл Юнайтед» 42 очко билан 14-ўринда қолди. «Борнмут» эса 48 очко жамғариб, 8-поғонага кўтарилди.

Келаси турда «Ньюкасл» 25 апрель куни сафарда «Арсенал»га қарши майдонга тушади. «Борнмут» эса 22 апрель куни ўз майдонида «Лидс Юнайтед»ни қабул қилади.

Англия — Премьер-лига, 33-тур
18 апрель 2026 йил. Ньюкасл-апон-Тайн, «Сент-Жеймс Парк»
Ньюкасл Юнайтед — Борнмут 1:2
Голлар: 0:1 — Маркус Таверньер (32), 1:1 — Уильям Осула (68), 1:2 — Адриен Трюффер (85)
Бош ҳакам: Томас Брамэлл

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:34, 18.04.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик