Кириш Регистрация

«Астон Вилла» «Ливерпуль» футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» футболчиси Кёртис Жонс келаётган ёзда клубини ўзгартириши мумкин. TEAMtalk нашрининг хабар беришича, 25 ёшли ўйинчини сотиб олишга Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби — «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, ярим ҳимоячининг ўзи ҳам «қизиллар» лагерини тарк этиш ниятида, чунки у клуб билан янги шартнома шартлари бўйича келишувга эриша олмаяпти. Жонснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлиб, унинг қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ушбу мавсумда Кёртис 43 та ўйинда иштирок этди ва рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:21, 18.04.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик