Кириш Регистрация

Месси дублдан сўнг ижтимоий тармоқларда пост қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида «Колорадо»га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Аргентиналик футболчининг жамоаси сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, ҳужумчининг ўзи эса дубль қайд этди.

Месси учрашувнинг 18-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи голини эса Лионель 79-дақиқада рақиб дарвозасига киритди. Эндиликда ҳужумчининг фаолияти давомида урган голлари сони 905 тага етди.

«Муҳим ғалаба ва майдондаги ажойиб муҳит», — деб ёзди Месси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ушбу ғалабадан сўнг «Интер Майами» МЛС Шарқий конференциясида 10 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда «пуштиранглилар» «Реал Солт-Лейк» клубига қарши майдонга тушадилар. Ушбу баҳс 23 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:02, 19.04.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик