Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Арбелоа: «Уни муҳим ўйинларда ўйнай олмайди дейишарди»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ярим ҳимоячи Арда Гюлернинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Жуда шиддатли уч ой ўтди. Биз ажойиб муносабатлар ўрнатдик. Мен бу ерга келганимда, Гюлер муҳим ўйинларда ўйнашга қодир эмас, дейишарди. Аммо унинг «Бавария» ва «Сити»га қарши плей-оффда қандай ўйинлар ўтказганига бир қаранг. Мен унда доимо иқтидор, хоҳиш ва фидойиликни кўрганман.

Бу унинг ютуғи: у ўз йўлида учраган хатолардан хулоса чиқаришни билади. Арда Гюлер ҳозир ўтказаётган мавсум — бу катта мукофот. Бу шундай футболчики, у нафақат келажакда буюк ишларни амалга ошириши, балки ҳозирнинг ўзидаёқ юқори даражадаги ўйинни кўрсатиши тақдир қилинган», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради AS.

Арда Гюлер 2023 йилнинг июль ойида Туркиянинг «Фенербахче» клубидан «Реал»га ўтган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:22, 20.04.2026.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик