Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Жокович теннис тарихидаги даҳшатли рекордни янгилади

Баҳо:
+ | -

Сербиялик теннисчи 860 ҳафта давомида ATP рейтингининг кучли бешлигидан ўрин олди ва швейсариялик Рожер Федерернинг натижасини ортда қолдирди.

Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби Новак Жокович 860 ҳафта (16 йилдан кўпроқ вақт) давомида ATP рейтингининг юқори бешлигида бўлиб, янги рекорд қайд этди. Аввалги рекорд Рожер Федерерга тегишли эди (859 ҳафта). Кучли учликни испаниялик Рафаэль Надаль якунлаб берган (837 ҳафта).

Жокович ушбу давр мобайнида рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:

1-ўрин: 428 ҳафта
2-ўрин: 171 ҳафта
3-ўрин: 165 ҳафта
4-ўрин: 59 ҳафта
5-ўрин: 37 ҳафта

Маълумот ўрнида, Жокович сўнгги учта "Masters" сериясига кирувчи турнирларни ўтказиб юборди. Қайд этилишича, у мусобақалар графигини оптималлаштириш мақсадида айрим турнирларда қатнашмасликка қарор қилган.

Ҳозирда 38 ёшли Жокович ATP рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди. У фаолияти давомида 101 та титулни қўлга киритган бўлиб, улардан 24 таси “Катта дубулға” турнирлари ҳисобланади (эркаклар ўртасидаги рекорд натижа). Шунингдек, у 2024 йилги Париж Олимпиадасининг олтин, 2008 йилги Пекин Олимпиадасининг бронза медали соҳиби ва Дэвис кубоги (2010) ғолиби бўлган. Сербиялик теннисчи жаҳоннинг биринчи ракеткаси сифатида ATP рейтингини бошқариш бўйича ҳам мутлақ рекордчи ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:07, 21.04.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик