«ПСЖ» дарвозабони Люка Шевалье Матвей Сафонов билан рақобатда имкониятни бой бергач, кийиниш хонасида ўзини бошқалардан четга ола бошлади. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, 24 ёшли француз жамоадошларининг кўзига одамови бўлиб кўринмоқда ва кўпроқ мураббийлар штаби ҳамда тажрибали ҳамкасблари билан мулоқот қилишни афзал кўряпти.
Қайд этилишича, Сафонов мавсум якунига қадар клубнинг асосий дарвозабони сифатида ўз ўрнини сақлаб қолиши кутилмоқда. Россиялик посбон жамоада юқори қадрланади, унинг доимий кўтаринки кайфияти эса «ПСЖ» мураббийлари томонидан тез-тез эътироф этилади.
Шунга қарамай, Шевальенинг мураббийлар штаби билан муносабатлари яхши экани айтилмоқда.
2024 йилнинг ёзида «ПСЖ»га ўтган Шевалье сўнгги бор 23 январь куни Лига 1 нинг 19-тури доирасидаги «Осер»га қарши ўйинда майдонга тушган эди. Сафонов эса ушбу мавсумда барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, уларнинг 9 тасини «қуруқ» (гол ўтказмасдан) якунлади.













