Кириш Регистрация

Компани нима учун жаҳон чемпионатида эксперт сифатида ишламаслигини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани 2026 йилги жаҳон чемпионатида эксперт сифатида ишлаш таклифини рад этди.

«Ҳеч қачон! Нима учун таътилим вақтида бу ишни қилишим керак? У ҳолда кейинги мавсумда Мюнхенда оилам бўлмайди (оиламдан ажраб қоламан). Бунга ҳеч қандай имконият йўқ», — дея Компанининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда журналист Фабрицио Романо.

Компани 2024 йил ёзида «Бавария» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Аввалроқ мюнхенликлар муддатидан олдин Германия чемпионига айланиб, кетма-кет иккинчи бор ушбу совринни қўлга киритишганди. 2026 йилги жаҳон чемпионати шу ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Компанининг ватани — Бельгия терма жамоаси «G» гуруҳида Миср, Эрон ва Янги Зеландия билан кураш олиб боради.

Киритилди: 16:14, 21.04.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик