Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Тоттенхэм»: Сардор сотилади!

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳимоячи ва жамоа сардори Кристиан Ромерони ёзги трансфер ойнасида сотишга тайёр. Cadena 3 нашрининг хабарига кўра, клуб футболчи учун икки хил нарх белгилаган.

Агар аргентиналик ҳимоячига Англиядан ташқаридаги клублардан таклиф тушса, «шпорлар» тахминан 43,7 млн евро талаб қилишади. Бироқ АПЛнинг бошқа бир жамоаси Ромерони сотиб олмоқчи бўлса, трансфер қиймати 61 млн еврогача кўтарилиши мумкин. Қайд этилишича, ушбу нархлар жамоанинг мавсум якунида АПЛда қолиш-қолмаслигига боғлиқ эмас.

Маълумот учун, 27 ёшли Ромеро жорий мавсумда барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, ҳимоячи бўлишига қарамай, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 17:51, 21.04.2026.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик