Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Вильярреал» ҳужумчиси: «Шерки Ямалдан кучлироқ»

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» ҳужумчиси Жорж Микаутадзе «Манчестер Сити» аъзоси Райан Шеркини «Барселона» юлдузи Ламин Ямалдан устун деб ҳисоблашини маълум қилди.

Грузиялик футболчи Шерки билан 2025 йилнинг ёзига қадар «Лион» сафида бирга тўп сурган. Кейинчалик франциялик футболчи «шаҳарликлар» сафига, Микаутадзенинг ўзи эса Испания чемпионатига йўл олган эди.

«Бундай футболчиларнинг ўйинини томоша қилиш жуда ёқимли, аммо Шерки Ямалдан яхшироқ. Райан ҳар иккала оёғида бирдек ажойиб ўйнайди. Ламин эса фақат чап оёқда кучли, ўнг оёғини ишлатишга ҳаракат қилса-да, фарқи сезилади.

Шерки гол уришни билади, майдонни жуда яхши кўради, голли узатмалар беради ва стандартларни қойилмақом ижро этади — у ҳамма нарсани қила олади», — дея Микаутадзенинг сўзларини келтирмоқда Footmercato.

Маълумот учун, Райан Шерки яқинда «Манчестер Сити»нинг «Арсенал» устидан қозонилган ғалабасига (2:1) ўз голи билан муносиб ҳисса қўшган эди.

Киритилди: 08:57, 22.04.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик