Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Арбелоа Капеллонинг «Реал» ҳақидаги танқидий фикрларига муносабат билдиришни истамади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг собиқ устози Фабио Капелло томонидан янграган танқидларга жавоб қайтармасликни лозим топди.

Аввалроқ италиялик машҳур мутахассис «қаймоқранглилар»нинг муваффақиятсизликларига ярим ҳимоядаги муаммолар сабаб эканини, жамоа Лука Модрич ва Тони Кроос кетганидан кейин кучсизланиб қолганини таъкидлаган эди.

«Капеллонинг муаммоларимиз ҳақида айтган гаплари? Мен ҳамкасбимнинг фикрларига изоҳ бермайман», — деди Арбелоа «Алавес» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис жорий йилнинг январь ойида истеъфога чиқарилган Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган эди. Айни дамда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида «Барселона»дан 6 очкога ортда қолмоқда, ваҳоланки каталонияликларда битта захира ўйини мавжуд.

Шунингдек, «Қироллик клуби» яқинда Чемпионлар лигаси чорак финалида «Бавария»га имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлаган эди.

Киритилди: 08:59, 22.04.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик