Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Кроос «Реал» мавзусини бутунлай ёпишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос собиқ жамоасидаги жорий ҳолат ва Килиан Мбаппе борасидаги саволларга кескин тарзда жавоб беришдан бош тортди. Бу ҳақда Madrid Xtra нашри хабар бермоқда.

Суҳбат давомида журналист германиялик собиқ футболчининг «қироллик клуби» ва Мбаппе ҳақидаги фикри билан қизиққан, бироқ Кроос мавзуни ўзгартиришни талаб қилган.

«Эшитинг, биз суҳбатни ҳозироқ тугатишимиз мумкин. Мен энди «Реал» ҳақидаги саволларга жавоб бермайман. Агар иш юзасидан саволингиз бўлса — беринг. Агар йўқ бўлса, шу жойда тўхташимиз мумкин», — деди Кроос.

ОАВ вакили «Мадридда одамлар ҳали ҳам сиз ҳақингизда гапираётгани сиз учун нимани англатади?» деб қайта уриниб кўрган. Кроос эса бунга жавобан: «Дўстим, бу «Реал» ҳақидаги савол-ку. Мени эшитмадингизми?» дея муносабат билдирган.

Журналист ўз саволини «Бу ерда гап умуман футбол ҳақида кетмоқда, «Реал» ҳақида эмас», деб хаспўшлашга уринганида, Кроос суҳбатни қисқа қилди: «Бу саволни бериш орқали сиз «Реал»даги вазиятни назарда тутаяпсиз. Мен аҳмоқ эмасман».

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни «қаймоқранглилар» ўз майдонида «Алавес» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тони Кроос эса ўтган мавсум якунида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Киритилди: 12:07, 22.04.2026.
Ўқилди: 326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик