Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Челси» устози кескин баёнот билан чиқди

Баҳо:
+ | -1

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Лиам Росеньор АПЛ доирасида «Брайтон»дан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабатидан норозилигини билдирди.

Англиялик мутахассиснинг таъкидлашича, «кўк-анорранглилар» сешанба кунги баҳсда етарлича кураш олиб боришмаган ва шу сабабли «чайкалар» томонидан ҳеч қандай имкониятсиз мағлуб этилган. Эътиборли жиҳати, бу «Челси»нинг Премьер-лига доирасида гол ура олмай мағлубиятга учраган кетма-кет бешинчи ўйини бўлди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо мураббийнинг қуйидаги сўзларини келтирмоқда:

«Якшанба куни майдонга клуб учун жанг қилишга тайёр бўлган футболчиларни тушираман. Бизга ҳозирнинг ўзида радикаль ўзгаришлар керак. Ҳаммамиз кўзгуга қарашимиз лозим. Мен ҳам кўзгуга қарашим шарт», — деди Росеньор.

Маълумот учун, «Челси» навбатдаги учрашувини 26 апрель куни Англия Кубоги ярим финали доирасида «Лидс»га қарши ўтказади. Ўз майдонида кечадиган ушбу баҳс лондонликлар учун мавсумни сақлаб қолиш ва финал йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги имкониятлардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 12:10, 22.04.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик