Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Гвардиола АПЛда чемпионлик тақдирини нима ҳал қилиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик учун кечаётган кескин кураш борасида ўз фикрларини билдирди.

«Шаҳарликлар»нинг бевосита рақобатчи — «Арсенал» устидан қозонган ғалабаси (2:1) турнир жадвалидаги вазиятни янада тиғизлаштирди. Агар «Манчестер Сити» бугун сафарда «Бёрнли»ни мағлуб этса, очколар бўйича лондонликларга етиб олади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Гвардиола голлар ўртасидаги фарқ чемпионлик тақдирига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади:

«Ҳозирги вазиятда тўплар нисбати муҳимми? Албатта. Бу ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин. Лекин биз фақат кўпроқ гол уриш ҳақида ўйламаслигимиз керак. Бу ерда мувозанат муҳим — агар балансни йўқотсак, ўз дарвозамиздан кўп гол ўтказиб юборамиз», — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, «Бёрнли» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 22 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да (23 апрелга ўтар кечаси) бошланади.

Аввалроқ «Сити» ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес ҳам жамоадошларининг кучига ишониши ва ўз клубини АПЛнинг асосий фаворити деб билишини маълум қилган эди.

Киритилди: 12:14, 22.04.2026.
Ўқилди: 1337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик