Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Интер» Дензел Дюмфрисни арзон гаровга бой бериб қўйишдан хавотирда

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис келаётган ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда L’Interista нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 30 ёшли нидерландиялик футболчига Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. «Интер» раҳбарияти Дюмфрисга йиллик тоза маоши 5 миллион евро бўлган янги шартнома таклиф қилган, бироқ футболчи ҳозирча бунга жавоб қайтармаган.

Миланликлар мутасаддиларини вазиятнинг қалтислиги хавотирга солмоқда. Гап шундаки, футболчининг амалдаги шартномасида товон пули миқдори бор-йўғи 25 миллион евро этиб белгиланган. Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» ва «Астон Вилла» клублари аллақачон ушбу маблағни тўлаб, футболчини сотиб олишга тайёр эканликларини билдиришган.

Маълумот учун, Дензел Дюмфрис жорий мавсумда барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:24, 22.04.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик