Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Тюрам Италия кубоги финали ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликка қарамай, ички аренада «олтин дубль» — чемпионат ва кубокда зафар қучиш сари ишонч билан илгариламоқда.

Сешанба оқшомида «Комо» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «нерадзурри» Италия кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди. Миланликлар ҳужумчиси Маркус Тюрам учрашувдан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Фантастик оқшом, ажойиб туйғулар. Ушбу мавсумда иккита совринни қўлга киритиш жуда ҳам гўзал иш бўларди», — дея футболчининг сўзларини келтиради fcinter1908.it нашри.

Эътиборли жиҳати, «Интер» жорий ҳафта охиридаёқ муддатидан олдин Италия чемпионига айланиши мумкин. Бунинг учун А Сериянинг навбатдаги 34-турида маълум натижалар қайд этилиши кифоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Кристиан Киву шогирдлари турнир жадвалида энг яқин таъқибчиларидан 12 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:53, 22.04.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик