Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Мбаппе Гюлер ҳақида: «Менинг кичик укам»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигаси доирасида кечган навбатдаги учрашувда «Алавес» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб 30-дақиқада ҳисобни очган Килиан Мбаппе топилди.

Баҳс якунлангач, франциялик юлдуз ўзига голли узатмани амалга оширган туркиялик иқтидор соҳиби Арда Гюлерга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

«Менинг кичик укам», — дея Мбаппе ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Гюлер билан бирга тушган суратини жойлаштирди.

Мадридликларнинг иккинчи голига 50-дақиқада Винисиус Жуниор муаллифлик қилди. Меҳмонлар ўзларининг ягона жавоб тўпини учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган вақтда киритишга муваффақ бўлишди.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе айни дамда 24 та гол билан Ла Лига тўпурарлар пойгасида яккапешқадамлик қилмоқда. Арда Гюлер эса 9 та голли узатма билан чемпионат ассистентлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:00, 22.04.2026.
Ўқилди: 238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик