Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Арбелоа Жуд Беллингемнинг эрта алмаштирилиши сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигаси доирасида ўз майдонида «Алавес» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 30-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан очилди. 50-дақиқада эса Винисиус Жуниор мадридликларнинг устунлигини иккитага оширди. Меҳмонлар баҳс якунида битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди.

Ўйиннинг 58-дақиқасида жамоа етакчиларидан бири Джуд Беллингем майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Браим Диас тушди. Жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа ушбу қарорига изоҳ бериб ўтди.

«Беллингемни алмаштирганимнинг сабаби — у Мюнхенда «Бавария»га қарши кечган ўтган баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган эди. Милитао билан боғлиқ кўнгилсизликдан сўнг, Джуд борасида таваккал қилишни истамадим. У жума куни таркибга қайтади», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.

Маълумот учун, ҳимоячи Эдер Милитао учрашувнинг биринчи бўлими охирида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлган.

«Реал» навбатдаги учрашувини 24 апрель куни сафарда «Бетис»га қарши ўтказади.

Киритилди: 13:02, 22.04.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик