Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Челси»да 31 йиллик антирекорд такрорланди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-лигасининг 34-турида «Брайтон»га қарши баҳсда йирик ҳисобда (0:3) имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Ферди Кадиоғлу ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Жек Хиншелвуд ва Данни Уэлбек «чайкалар»нинг ғалабасини мустаҳкамлашди.

Эътиборли жиҳати, лондонликлар илк голни бурчак тўпидан сўнг ўтказиб юборишди. Бу жорий мавсумда «Челси» дарвозасига бурчак зарбасидан сўнг киритилган 11-гол бўлди. Opta маълумотларига кўра, бу клубнинг 31 йил олдинги (1994/95 йилги мавсум) антирекордининг такрорланишидир. Ҳозирда фақат «Вест Хэм» (15 та гол) АПЛда бурчак тўпларидан «Челси»дан кўра кўпроқ гол ўтказган.

Лиам Росеньор шогирдлари Премьер-лигада кетма-кет бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди.

Киритилди: 13:11, 22.04.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик