Кириш Регистрация

«Омадим келган экан»: Гвардиола Росеньорнинг истеъфосига муносабат билдирди

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Лиам Росеньорнинг «Челси»дан истеъфога чиқарилишига муносабат билдирди.

Лондон клуби 22 апрель куни 41 ёшли мутахассиснинг истеъфосини эълон қилган эди. 2025/26 йилги мавсум якунига қадар Калум Макфарлейн жамоа бош мураббийи вазифасини вақтинча ижро этувчи этиб тайинланди.

«Буни эшитиш мен учун афсусланарли. Ишончим комилки, у юқори даражадаги мураббий. Ҳар сафар шундай воқеа содир бўлганда, «Манчестер Сити»да ишлаётганимдан нақадар омадим келганини қайта-қайта ўйлайман. 10 йил олдин кучли раҳбарият, яхши бош ва спорт директорларига эга ташкилотга келиб, тўғри танлов қилган эканман. Мен ҳамкорлик қилаётган инсонларнинг ишончи ва барқарорлик ҳайратланарли даражада», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra.

Росеньор 2026 йилнинг январида «Челси» бошқарувини қўлга олган эди ва унинг шартномаси 2032 йилнинг июнигача мўлжалланганди. Инглиз мутахассиси қўл остида жамоа 23 та ўйин ўтказиб, 11 ғалаба, 2 дуранг ва 10 мағлубият қайд этди.

Киритилди: 08:59, 23.04.2026.
Ўқилди: 1865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик