«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия «Сельта»га қарши ўйинда жароҳат олган Ламин Ямал учун хавотирда ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Албатта, худди Жоау билан содир бўлган вазиятдагидек, исталган бошқа жамоадошим учун қайғурганимдек у учун ҳам хавотирдаман. Умид қиламизки, Ямалнинг жароҳати жиддий эмас ва у иложи борича тезроқ сафга қайтади», — дея Гарсиянинг сўзларидан иқтибос келтиради BarçaTimes.













