Кириш Регистрация

Иглесиас Ойарсабални ўз рафиқасини ҳақорат қилганликда айблади

Баҳо:
+ | -

«Хетафе» аъзоси Хуан Иглесиас ва «Реал Сосьедад» сардори Микель Ойарсабаль ўртасида можаро келиб чиқди. Ла Лиганинг 33-тури доирасида кечган баҳсда «Хетафе» меҳмонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин якунлангач, меҳмонлар ҳимоячиси майдон эгалари ҳужумчисини унинг рафиқасини ҳақорат қилганликда ошкора айблади.

«Ўз жамоасига ўрнак бўлиши керак бўлган сардор (Ойарсабаль) менинг аёлимни ҳақорат қилиш учун оғзини қўли билан ёпиб олди», — деди Иглесиас журналистларга берган интервьюсида.

У рақиб футболчисининг «бу гапларни юзига айтишга ботинмаганини» қўшимча қилиб, уни мардлик етишмаслигида танқид қилди ва «бу ердаги қадриятлар мана шунақа», дея таъкидлади. Хуан айтилган сўзлар айнан рафиқаси Исабелга қаратилганини тасдиқлаган бўлса-да, аниқ нима дейилганини очиқламасликни афзал кўрди.

«Бу гаплар ўзимда қолгани маъқул», — дея хулоса қилди «Хетафе» ўйинчиси.

Киритилди: 13:23, 23.04.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик