Кириш Регистрация

«У — тактик даҳо»: Павлович Аллегрининг ўзига хос услуби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби ҳимоячиси Страхинья Павлович бош мураббий Массимилиано Аллегрининг услуби ўзига хос жиҳатлари нимада эканлигига тўхталди. Футболчининг сўзларига кўра, мутахассис майда деталларга жуда эътиборли.

«У — тактик даҳо. Аллегри футболчиларни майдонда тўғри жойлаштириш ва ҳимояланиш вақтида улар орасидаги масофани тўғри белгилашни жуда яхши билади. Мана шу кичик деталлар катта фарқни юзага келтиради. Бу жиҳатларни талқин қилишда у энг яхшисидир», — дея Павловичнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри ўтган йилнинг ёзида «Милан» бошқарувини қўлга олган эди. Аввалроқ мутахассис ўтган ўн йилликнинг биринчи ярмида ҳам ушбу клубда фаолият юритган.

Киритилди: 21:33, 23.04.2026.
Ўқилди: 683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик