Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Реал» ярим ҳимоячисининг ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос, катта эҳтимол билан, жамоадаги сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Испаниялик футболчининг шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлса-да, «қаймоқранглилар» у билан шу ёздаёқ хайрлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ўз ҳисоботида маълум қилди.

Потенциал харидорлар аллақачон «Реал» билан алоқага чиқишмоқда. 29 ёшли футболчига Амстердамнинг «Аякс» клуби ва яна иккита номи ошкор этилмаган жамоа даъвогарлик қилмоқда.

Дани Себальос 2017 йилдан бери Мадрид грандига тегишли. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 22 бор майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади. Transfermarkt портали футболчининг баҳосини 8 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 09:41, 24.04.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик