Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Онана Туркия кубоги чорак финалида порлади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига тегишли бўлган ва ижара асосида Туркиянинг «Трабзонспор» жамоасида тўп сураётган дарвозабон Андре Онана «Самсунспор»га қарши ўйиннинг бош қаҳрамонига айланди.

23 апрель куни бўлиб ўтган мамлакат кубогининг чорак финал учрашувида асосий ва қўшимча вақтларда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Натижада ғолибни аниқлаш учун жамоалар пенальтилар сериясига йўл олишди. Онана ўз маҳоратини кўрсатиб, рақибларнинг 3 та зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Унинг клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

13 май куни бўлиб ўтадиган ярим финал баҳсида «Трабзонспор» «Генчлербирлиги» билан тўқнаш келади. 30 ёшли камерунлик посбоннинг турк клуби билан ижара шартномаси мавсум якунигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:31, 24.04.2026.
Ўқилди: 610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик