Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Баҳодир Мамажонов: «WBC белбоғини қўлга киритмагунимча Ўзбекистонга қайтмайман»

Баҳо:
+ | -

Дунёда ҳеч қайси соҳа спортдек миллатни тез машҳур қила олмайди. Албатта, спорт, бу — энг катта меҳнат, сабр ва ташаббус талаб этадиган соҳалардан бири десак муболаға бўлмайди. Ана шу улкан меҳнатни инобатга олган ҳолда дунё спортчиларни муносиб рағбатлантиради, машҳурлик чўққисига кўтаради. Таббийки, спортчиларнинг муваффақияти бу юрт муваффақияти, уларнинг ютуғи бу юрт ютуғи, миллат фахридир. Ана шундай “миллат фахри” каби буюк номга сазовор бўлиб келаётган ватандошимиз, қатор халқаро ва миллий унвонлар соҳиби бўлган спортчи Баҳодир Мамаджонов бўлади.

Баҳодир Мамаджонов асли қўқонлик бўлиб, 6 ёшида спортга кириб келган. “Ёшлигимдан спортга қизиқишим катта бўлганидан кўчада болалар билан доим уришиб, курашга тушиб юрардик. Бир куни қўшни ўртоқларим биргалашиб спорт машғулотига боришаётганида, мени ҳам ўзлари билан олиб кетишларини сўраган эдим. Энди англашимча ўша куни менинг спортдаги илк расмий қадамим бўлган экан. Мен спорт учун яралганимни ҳам ўша куни ҳис этганман” дейди спортчи. Кейинчалик спортнинг бокс йўналишида ўзини синаб кўрган ёш спортчи чексиз қизиқиш ва тиминсиз меҳнатлари натижасида 9 ёшида, биринчи ютуғини — “Қўқон шаҳар чемпиони” номини қўлга киритган.

Баҳодир Мамаджонов 11 ёшигача Рафиқ Мавлонов муррабийлигида спорт таълимини олган. Ҳозиргача эса Алишер Мирзияев мураббийлигида бокс сирларини ўрганиб бормоқда. 1998—2002 йиллар давомида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олиб, Республика Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади ва 2005 йил коллежни муваффақиятли равишда тугатиб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига киришга қарор қилади. Ушбу институтда у бакалавр ҳамда магистр даражасини қўлга киритади.

Боксёр Мамаджонов ёш бўлишига қарамай 4 карра Ўзбекистон чемпиони, бир карра Осиё чемпиони (2005 йил Покистонда) ҳамда икки карра Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони (2007 йил Ҳиндистонда, 2008 йил Озарбойжонда) бўлишга муваффақ бўлган. 2007 йилда Халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига сазовор бўлган спортчи Таиланд, Германия, Озарбойжон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Россия, Украина, ва Кореа каби бир қатор давлатларда ўтказилган Халқаро турнирларда қатнашиб фахрли ўрин ва ютуқларни қўлга киритган.

Энди дунё чемпиони бўлиш ҳаракатида бўлган спортчи 2010 йилда Америка Қўшма Штатларига ўз орзулари сари йўл олади. АҚШнинг Техас штатида Кен Ричардсон муррабийлигида машқ қилаётган спортчи ушбу мамлакатда ҳам бир қатор ютуқларни қўлга киритади.

У АҚШнинг Техас, Калифорния, Флорида, Луизиана, Огайо, Юта, Миссиссипи ва Лас-Вегас каби қатор штат ва шаҳарларида ўтказилган турнирларда муваффақиятли қатнашган ҳамда жорий йилнинг апрел ойида, Лас Вегасда бўлиб ўтган мусобақада WBА Халқаро белбоғи соҳиби бўлган. Қолаверса, у АҚШда мусобақалар давомида машҳур боксёрлар/спортчилар Рой Жонес, Жорж Форман, Жеймс Дуглас ва Заб Жудалар билан учрашган.

Баҳодирнинг устози Кен Ричардсон у ҳақида шундай дейди: “Мен Америкада жуда кўп қобилиятли боксёр болаларни биламан ва кўриб юрибман. Лекин уларнинг фикрлари жуда тарқоқ, уларда спортдан ташқари фикрни чалғитувчи воситалар кўп. Ана шу, яъни тартиб-интизом ҳамда ўз-ўзини назорат қила олиш америкалик ва бошқа давлатдан келган спортчиларнинг энг асосий фарқидир. Ана шу нарсани мен Баҳодирда кўра олдим. У ўз ишининг устаси, ўз олдига бир мақсад қўйдими, унга эришмагунча қўймайди. У ҳақида яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиманки, Баҳодирда Ватанига улкан меҳр кўрдим, у ўз Ватанини жуда кўп эслайди, “Мен Ўзбекистондаги яқинларим учун, оилам учун ҳам дунё чемпиони бўлишим керак” деб кўп такрорлайди”.

Бу борада Мамаджоновнинг ўзига мурожаат этганимизда ҳам у: “Дунё чемпиони бўлиш WBC белбоғини қўлга киритиш энг олий мақсадим. Ушбу белбоғни Ўзбекистонга олиб кириш учун ҳам Америкага келганман. Ўзбекистонни бутун дунёга танитмоқчиман. Ва бу орзуим амалга ошишига ишонаман. Мана яқинда бокс тарғиботчиси, “бокс оламининг отаси” Дон Кинг билан шартнома имзоладик ва ўйлайманки, бу энг катта ютуқларимдан бири, дунё чемпиони бўлишимга туртки ва асосий қадам бўлди” дейди.

Fightnews wеб саҳифасининг ёзишича Дон Кинг шогирдлари қаторида янги жангчи кириб келганидан жуда мамнун. “Баҳанинг мен билан ишлаётганидан жуда хурсандман ва бундан фахрланаман. Бу ёш спортчидан, тўғриси, жуда улкан ютуқ кутяпман, чунки у дунё чемпиони бўлиш учун жуда ҳам киришиб кетган ва ҳар нарсага тайёр” дейди Дон Кинг.

Баҳодир Мамаджонов суҳбат якунида шундай дейди: “Тан олиш керакки, спортда, айниқса, боксда ютуқлар билан биргаликда енгилиш ҳам бўлади, рақибингиздан кучли зарба олишингиз ҳам табиий. Аммо бу дегани ортга қайтиш дегани эмас. Қандай қийинчиликлар бўлмасин фақат мақсад сари интилиш керак. Нимагадир эришиш учун, албатта, нимадандир воз кечишингиз керак. Бу ҳаёт қонуни. Менда ҳам қийинчиликлар жуда кўп бўлган, аммо мен ҳеч қачон таслим бўлмасликка ваъда берганман. мақсад сари фақат олҒа интилиш менинг асосий шиорим. Спортда энг муносиб йўл ҳам шу бўлса керак деб ўйлайман”.

Ватандошимизга ўз мақсади сари омад ёр бўлсин дея улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Манба: www.vatandosh.com
Киритилди: 15:31, 27.08.2013.
Ўқилди: 6921 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.