Кириш Регистрация

Штиллер яна бир топ-клубнинг қизиқишлари доирасига тушди

Баҳо:
+ | -

«Штутгарт» ярим ҳимоячиси Анджело Штиллер «Ювентус»нинг қизиқишлари доирасига тушди. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Турин клуби 25 ёшли футболчини потенциал трансфер мақсадлари рўйхатига киритган.

«Бьянконери» Германия терма жамоаси аъзоси учун Англия Премьер-лигаси вакиллари билан курашишга тайёр. Аввалроқ Анджело Штиллерга Мадриднинг «Реал» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Машҳур Transfermarkt портали экспертлари ярим ҳимоячининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда «шваблар» етакчиси барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 08:37, 25.04.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик