Кириш Регистрация

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес Барселонадан уй танламоқда

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес Каталония пойтахтидан уй қидириш учун ака-укаларини Барселонага юборди. Бу ҳақда TNT Sports Mexico маълумотига таяниб Sport.es хабар бермоқда.

Аввалроқ матбуотда «Барселона»нинг аргентиналик форвардга қизиқиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бундан ташқари, Альваресни «кўк-анорранглилар» вингери Ферран Торресга алмаштириш эҳтимоли ҳақидаги миш-мишлар ҳам тарқалган.

Жорий мавсумда Альварес «матрасчилар» сафида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади, унинг бозор қиймати эса Transfermarkt порталига кўра 90 миллион еврони ташкил этмоқда.

Киритилди: 09:38, 25.04.2026.
Ўқилди: 1204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик