Кириш Регистрация

АПЛнинг уч клуби Мастантуонога даъвогар

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клубининг 18 ёшли вингери Франко Мастантуоно жорий мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, «қаймоқранглилар» аргентиналик футболчини ёзги трансфер ойнасида ижарага беришни режалаштирмоқда. Айни дамда Англия Премьер-лигасининг учта клуби — «Вест Хэм», «Брайтон» ва «Тоттенхэм» футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Реал» Мастантуонони «Ривер Плейт»дан 45 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Испания гранди таркибида вингер барча турнирларни ҳисобга олганда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:10, 25.04.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик