Кириш Регистрация

«Милан» АПЛнинг энг яхши тўпурарларидан бирига харидор бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби «Брентфорд» сафида тўп сураётган бразилиялик марказий ҳужумчи Игор Тьягога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «россонерилар» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида марказий ҳужумчи позициясини кучайтирилиши лозим бўлган асосий нуқта деб ҳисобламоқда. Тьяго эса потенциал вариантлардан бири сифатида аллақачон сотиб олиниши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилган.

24 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда юқори натижадорлик кўрсатмоқда. «Брентфорд» сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушган Тьяго 24 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчи Англия Премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанддан учта тўпга ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Нуфузли Transfermarkt портали Тьягонинг баҳосини 50 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 13:35, 25.04.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик