Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

ОФК Профессионал футбол қўмитаси қитъа футболидаги муҳим ўзгаришларни тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

24 апрель куни ОФК Профессионал футбол қўмитасининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита раиси — Парк Жи Сунг раҳбарлигида ўтган йиғилишда ОФК ва Осиёнинг қатор етакчи лигалари раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори — Диёр Имомхўжаев ҳам иштирок этди.

Қитъамиздаги клублар иштирокидаги профессионал мусобақаларга доир муҳим масалалар муҳокама қилинган йиғилишда 2026/2027 йилги мавсумдан эътиборан амалга оширилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар тасдиқланди.

Хусусан, ОФК Элит Чемпионлар Лигасида иштирокчилар сони 24 тадан 32 тага етказилади. Бу эса мамлакатлар учун ажратилган квоталар сонига ҳам таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон клублари учун мазкур мусобақага йўлланмалар сони 1+1 кўринишида бўлади. Яъни, Суперлига чемпиони — «Нефтчи» лига босқичига тўғридан тўғри йўл олса, вице-чемпион — «Пахтакор» ОФК Элит Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этади.

Агар «шерлар» саралашда муваффақиятсизликка учраса, ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичида иштирок этади.

Ўзбекистон кубоги соҳиби — «Пахтакор» лигадаги ўрни орқали юқорироқ мусобақага йўлланма олгани сабабли, ОФК Чемпионлар Лигаси 2 учун квота Суперлигада 3-ўринни эгаллаган «Насаф»га тақдим этилади.

Шунингдек, йиғилишда ОФК мусобақаларига кириш регламенти ва ОФК клубларни лицензиялаш регламентига тегишли ўзгаришлар киритиш ҳам тасдиқланди.

Юқорида қайд этилган ўзгаришлар ОФК Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган тақдирда, 2026/2027 йилги қитъавий футбол мавсумидан эътиборан кучга киради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:31, 25.04.2026.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6531]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4518]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3068]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [2883]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2808]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2094]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1866]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1797]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1764]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [1632]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик