Кириш Регистрация

«Тананинг ўз чегараси бор»: Родри футболчиларнинг ҳаддан ташқари кўп ўйин ўтказаётганини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри ҳозирги футбол тақвимини кескин танқид қилди. У DAZN эфиридаги «Premier Corner» кўрсатувида иштирок этиб, ушбу мавзу билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашди.

«Биз ғалаба қозонган Европа чемпионати якунланганида, мен руҳан ва жисмонан бутунлай чарчаган эдим. Бу менга жисмоний ҳолатдан кўра кўпроқ ментал томонлама зарба берди — мутлақ толиқишни ҳисобга олган ҳолда, олдинда мени нималар кутаётганини тасаввур ҳам қила олмасдим. Ёки мен тўхташим керак, ёки 32 ёшгача футболда "яшай олмайман". Тананинг ўз чегараси бор, барчамизнинг яроқлилик муддатимиз мавжуд», — деди Родри.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сентябрида Родри ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон боғламларини узиб олган ва бу жароҳат уни 2024/25 йилги мавсумнинг деярли барча қисмидан маҳрум қилган эди. Ўша йили «Олтин тўп»ни топшириш маросимига футболчи қўлтиқтаёқда келганди.

Киритилди: 18:48, 25.04.2026.
Ўқилди: 701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик