Германия Бундеслигасининг 31-тури доирасида «Бавария» сафарда «Майнц» меҳмони бўлди ва голларга бой баҳсда иродали ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлими мюнхенликлар учун кутилмаган тарзда кечди. Майдон эгалари танаффусга қадар рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди: Доминик Кор (15-дақиқа), Пауль Небель (29) ва Шеральдо Беккер (45+2) «Майнц»нинг йирик устунлигини таъминлади.
Бироқ иккинчи бўлимда Мюнхен клуби ҳақиқий характер кўрсатди. 53-дақиқада Николас Жексон ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан 20 дақиқа ўтиб Майкл Олисе иккинчи голни урди. 80-дақиқада Жамал Мусиала мувозанатни тиклаган бўлса, 83-дақиқада Ҳарри Кейн мюнхенликларга ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди — 4:3.
Параллель равишда кечган ўйинларда «Аугсбург» ва «Айнтрахт» муроса кўчасини танлашди (1:1), «Хайденхайм» эса ўз майдонида «Санкт-Паули»ни мағлуб этди (2:0).
«МАЙНЦ» — «БАВАРИЯ» — 3:4
Голлар: Доминик Кор 15 (1:0), Пауль Небель 29 (2:0), Тимо Беккер 45+2 (3:0), Николас Джексон 53 (3:1), Майкл Олисе 73 (3:2), Жамал Мусиала 80 (3:3), Ҳарри Кейн 83 (3:4).
«Майнц»: Бац, Пош, Кор (Вайпер, 86), да Коста, Сано, Небель (Бевинг, 87), Амири (Мэлони, 79), Мвене, Видмер (Каси, 80), Тиц, Беккер (Зиб, 71).
«Бавария»: Урбиг, Ким Мин Джэ, Ито, Дэвис (Станишич, 57), Лаймер, Сапоко Ндиай (Жонатан Та, 77), Павлович (Ҳарри Кейн, 46), Горецка, Луис Диас (Майкл Олисе, 46), Рафаэл Геррейру (Жамал Мусиала, 57), Николас Джексон.
Огоҳлантиришлар: Доминик Кор (20) — Лаймер (33), Майкл Олисе (90).













