Кириш Регистрация

Чемпионатда «Барселона»нинг ғалабали серияси икки ойдан бери давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионатида тўхтатиб бўлмас темп намойиш этмоқда. Ханси Флик шогирдлари Ла Лиганинг 32-тури доирасида «Хетафе»ни мағлуб этиб, кетма-кет тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди.

«Кўк-анорранглилар» 22 февралдан буён ички чемпионатдаги барча ўйинларда зафар қучиб келмоқда. Ушбу икки ойлик муваффақиятли серия давомида жамоа рақиблар дарвозасига 23 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан атиги 5 та гол олиб чиқди.

«Барселона» 2 май куни «Осасуна»га қарши майдонга тушса, 10 май куни Мадриднинг «Реал» клубига қарши марказий баҳсда иштирок этади.

Киритилди: 21:29, 25.04.2026.
Ўқилди: 1009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик