Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

MLS. Месси ўйнаган баҳсда «Интер Майами» «Нью-Инглэнд Революшн»ни енга олмади ва ғалабали сериясини давом эттира олмади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

MLS доирасида 25 апрелдан 26 апрелга ўтар кечаси «Интер Майами» ўз майдонида «Нью-Инглэнд Революшн»ни қабул қилди. Майамидеги «Ну Стэдиум»да бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Меҳмонлар ҳисобни 56-дақиқада испаниялик ярим ҳимоячи Карлес Хилнинг голи билан очди. Майдон эгалари сафида ягона голни 76-дақиқада аргентиналик ҳужумчи Херман Бертераме киритди. «Майами»нинг юлдуз футболчилари Лионель Месси, Луис Суарес ва Родриго Де Пауль ушбу баҳсда самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.

«Интер Майами» MLSдаги мағлубиятсиз сериясини тўққизта ўйинга етказди. «Нью-Инглэнд Революшн» эса тўрт ўйинлик ғалабали сериясини тўхтатди. «Интер Майами» 9 та учрашувдан кейин 19 очко билан Шарқий конференцияда иккинчи ўринда бормоқда. Фоксборо жамоаси эса 16 очко билан учинчи поғонада жойлашган.

Кейинги баҳсда «Интер Майами» 3 май куни ўз майдонида «Орландо Сити»ни қабул қилади, «Нью-Инглэнд Революшн» эса шу куни ўз майдонида «Шарлотт»га қарши ўйнайди.

АҚШ — MLS
26 апрель 2026 йил, якшанба
«Интер Майами» (Майами) — «Нью-Инглэнд Революшн» (Фоксборо) 1:1
Голлар: Хиль 56 (0:1), Бертераме 76 (1:1).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:15, 26.04.2026.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6880]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4770]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3218]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3076]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3071]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2525]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2230]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2001]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1940]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик