Кириш Регистрация

«Ньюкасл» инқирозда: Клуб 2026 йилда мағлубиятлар сони бўйича АПЛда «етакчи» бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

34-турда Лондоннинг «Арсенал» жамоасидан мағлубиятга учраган «Ньюкасл» 2026 йил ҳисобидан Англия Премьер-лигасидаги тўққизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Маълум бўлишича, бу АПЛда 2026 йилдаги энг ёмон натижадир, «Ньюкасл» ушбу «анти-рекорд»ни яна икки клуб — «Бёрнли» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоалари билан бўлишиб турибди.

Шунингдек, «Ньюкасл» жорий мавсумда аллақачон 16-мағлубиятини тан олди. Бу жамоа учун охирги беш йилдаги энг ёмон кўрсаткичдир — бундан ёмонроқ натижа 2020/2021 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўшанда клуб 17 бор имкониятни бой берган эди. Бироқ олдинда ҳали тўртта ўйин борлигини инобатга олсак, «Ньюкасл»да ўша кўрсаткични ҳам «янгилаш» учун етарлича вақт бор.

Киритилди: 08:17, 26.04.2026.
Ўқилди: 488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик