Кириш Регистрация

«Челси»да ғалати воқеа: Сартарош жамоанинг ички сирларини ташқарига чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Калум Макфарлен Марк Кукурельянинг сартароши ҳақидаги саволга жавоб берди. Маълум бўлишича, ушбу сартарош футболчидан жамоа янгиликларини билиб олиб, уларни оммага «сизиб» чиқарган.

«Бундай ҳолат келажакда такрорланмаслигини таъминлаш учун улар билан гаплашиб олдик. Бу ҳақиқатан ҳам муҳим масала эканини тушуниш лозим», — дея ишдан бўшатилган Лиам Росеньорнинг ўрнини вақтинча эгаллаб турган Макфарленнинг сўзларини келтиради журналист Бобби Винсент.

Бугун «Челси» Англия Кубоги ярим финалида «Уэмбли» стадионида «Лидс»га қарши майдонга тушади. Шанба куни «Саутгемптон» устидан қийинчилик билан иродали ғалабага эришган (2:1) «Манчестер Сити» турнирнинг илк финалчисига айланган эди.

Киритилди: 08:53, 26.04.2026.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик