Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Манчестер Юнайтед» ва «Челси» камерунлик футболчи учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балеба бўлажак трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. «Қизил иблислар» камерунлик футболчини бир неча йилдан бери кузатиб келишмоқда.

Истеъдодли хавбек билан оғзаки келишувга ўтган ёздаёқ эришилган эди, бироқ ўшанда «чайкалар» футболчини қўйиб юборишни қатъиян рад этишган. Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, энди «Брайтон» Балебани сотишга тайёр — «Манчестер Юнайтед» эса аллақачон таклиф тайёрламоқда. 22 ёшли футболчига, шунингдек, «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt портали Карлос Балебанинг нархини 55 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда таянч ярим ҳимоячиси 31 та ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга оширмади.

Киритилди: 11:36, 26.04.2026.
Ўқилди: 1299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик