Кириш Регистрация

Фабрицио Романо тасдиқлади: Николас Пас «Реал»га қайтишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ярим ҳимоячи, ҳозирда Италиянинг «Комо» клубида тўп сураётган Николас Пас фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячини ортга қайтаришдан манфаатдор. Пас 2022 йилдан 2024 йилгача «қироллик клуби» аъзоси бўлган, шундан сўнг А Серияга йўл олган эди. Николаснинг «қаймоқранглилар» сафига ўтиши ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин. Ярим ҳимоячининг ўзи «Реал»га қайтишга розилик берган.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Пас 32 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 11:37, 26.04.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик