Кириш Регистрация

Эберечи Эзе «Ньюкасл» билан ўйиндаги мажбурий алмаштиришга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе Премьер-лига доирасида шанба куни «Ньюкасл»га (1:0) қарши кечган баҳсда жароҳат туфайли алмаштирилди. 27 ёшли футболчи 9-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган эди, бироқ 53-дақиқага келиб майдонни мажбурий тарзда тарк этди. Инглиз футболчисининг голи учрашувда ягоналигини сақлаб қолди.

«Мен яхшиман, ҳаммаси жойида! Бу шунчаки эҳтиёт чораси эди», — деди Эзе Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни, 29 апрель куни Микель Артета жамоасини Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги сафар учрашуви кутмоқда. Премьер-лигада эса лондонликлар «Манчестер Сити»ни уч очкога ортда қолдириб, яна биринчи ўринга қайтишди, бироқ «шаҳарликлар»да битта захира ўйини мавжуд.

Киритилди: 11:49, 26.04.2026.
Ўқилди: 615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик