Кириш Регистрация

«Милан» ЕЧЛ ярим финалчиларини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка ва Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Ҳар икки футболчи ёзги трансфер ойнасида «россонерилар»нинг асосий мақсадлари қаторига киритилган.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, А Серия гранди аллақачон 31 ёшли немис ва 30 ёшли норвегиялик футболчиларни қўлга киритиш устида ишламоқда. Леон Горецка эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилиши мумкин — «Бавария» унинг якунланаётган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Александр Сёрлотнинг «матрасчилар» билан келишуви эса 2028 йилгача мўлжалланган, унинг Transfermarkt порталидаги нархи 20 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ва «Атлетико» Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб боришган ва у ерда мос равишда «ПСЖ» ҳамда «Арсенал»га қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 12:03, 26.04.2026.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик