Кириш Регистрация

Артета даврида иккинчи бор: «Арсенал» бир мавсумда «Ньюкасл»ни икки марта мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 34-турида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Ньюкасл»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, яна ғалабалар йўлига қайтди. Биринчи даврада ҳам лондонликлар «қарғалар»га қарши муваффақиятли ҳаракат қилишган эди — ўшанда, 2025 йил 28 сентябрда «канонирлар» 2:1 ҳисобида зафар қучишган.

Маълум бўлишича, «Арсенал» амалдаги бош мураббий Микель Артета қўл остида бир мавсум давомида «Ньюкасл»ни икки бор мағлуб этиши атиги иккинчи марта кузатилмоқда. Илк бор бундай натижа Артетанинг «Арсенал»даги дебют мавсумида (2020/2021) қайд этилган эди. Ўшанда ўйинлар «канонирлар» фойдасига 3:0 ва 2:0 ҳисобида якунланган.

Киритилди: 13:03, 26.04.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик