Кириш Регистрация

Гвардиола: «Докуга қарши яккама-якка ҳимояланиш — имконсиз вазифа»

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги ярим финалида «Саутгемптон» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг вингер Жереми Докуни мақтаб ўтди.

Бельгиялик футболчи «шаҳарликлар»га ўйин якунида иродали ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди: 82-дақиқада у ҳисобни тенглаштирган бўлса, 87-дақиқада Нико Гонсалесга голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Доку муваффақиятли алдамчи ҳаракатлар (дриблинг) бўйича ҳам ҳайратланарли кўрсаткич қайд этди — 14 та уринишдан 11 таси муваффақиятли чиқди.

«Докунинг охирги икки йил ичида ўсишга эришгани — ақл бовар қилмайдиган даражада. У нафақат дриблингда яхши, балки бурчак тўплари ишлаб олади ва катта хавф туғдиради. Унга қарши яккама-якка ҳимояланиш деярли имконсиз — рақибларга албатта ёрдамчи куч керак бўлади. Унга қарши икки-уч киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлишади, уларнинг қанот ҳимоячиси жуда агрессив бўлиши лозим. Буларнинг барчаси бошқа футболчиларимизнинг эркин қолишига ва қўшимча бўш ҳудудларга эга бўлишига олиб келади», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.

4 май куни «Сити»ни АПЛ доирасида «Эвертон»га қарши навбатдаги баҳс кутмоқда.

Киритилди: 13:15, 26.04.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик