Кириш Регистрация

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» шанба куни «Кристал Пэлас»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ иккинчи бўлим давомида жароҳат сабабли алмаштирилди.

Афтидан, Салоҳда мушаклар билан боғлиқ муаммо юзага келган. Шу боис, мисрлик футболчи «Ливерпуль» учун бошқа майдонга тушмаслиги мумкин деган хавотирлар пайдо бўлмоқда. Гап шундаки, АПЛ мавсуми якунида атиги бир ой вақт қолди. «Қизиллар» яна тўртта учрашув ўтказишади — рақиблар: «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Астон Вилла» ва «Брентфорд».

Яқин орада Муҳаммад Салоҳ албатта тиббий кўрикдан ўтади. Эслатиб ўтамиз, яқинда Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этиши расман эълон қилинган эди.

Киритилди: 13:30, 26.04.2026.
Ўқилди: 884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик